23 июль куни Пентагон Эрон билан урушда АҚШ ҳарбийларининг қурбонлари ҳақидаги расмий маълумотларини қайта кўриб чиқди ва қурбонлар сонини 18 тадан 14 тагача камайтирди.
Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Пентагон матбуот котиби вазифасини бажарувчи Жоел Валдез ўзгаришларни веб-сайтдаги "вақтинчалик маълумотларни қайта ишлашдаги носозликлар" билан боғлади. Бироқ, газета манбаларига кўра, тузатиш ички музокаралар натижаси бўлган ва тўрт нафар ҳарбий хизматчи атайлаб рўйхатдан чиқариб ташланган.
Булар апрель ойида расмий сулҳ эълон қилинганидан кейин Иордания ва Шимолий Ироқда Эроннинг ўққа тутилишида ҳалок бўлган аскарлардир.
The New York Times манбаларига кўра, бу уларнинг расмий статистикадан чиқариб ташланишига сабаб бўлган. Газета шунингдек, сулҳ барбод бўлганидан бери Пентагон ҳарбий қурбонлар ҳақидаги маълумотларни нашр этиш частотасини сезиларли даражада камайтирганини таъкидлайди.