Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пентагон: АҚШ қурол ишлаб чиқаришда Хитойдан ортда қолмоқда

Пентагон: АҚШ қурол ишлаб чиқаришда Хитойдан ортда қолмоқда

Пентагон АҚШ қурол ишлаб чиқаришда Хитойдан ортда қолаётганини тан олди, деб ёзди “Politico”.

– Ҳозир АҚШ мудофаа саноати базаси “тез ва кенг миқёсли ҳарбий ишлаб чиқариш талаби тўлиқ спектрини қондириш учун зарур имконият ва қобилиятга, чидамлилик хусусиятига эга эмас, – дея Миллий мудофаа ишлаб чиқариш стратегияси лойиҳасидан иқтибос келтирган нашр. – Қўшма Штатлар “дунёдаги энг яхши қуролини” етарли даражада тез ишлаб чиқара олмайди. Бундай номувофиқлик ортиб бораётган стратегик хавфни кучайтиради, чунки АҚШ Ҳинд-Тинч океани минтақасида йирик, технологик жиҳатдан ривожланган таҳдиддан иборат фаол жанговар амалиётни қўллаб-қувватлашда муайян муаммога дуч келмоқда.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, Хитой сўнгги 30 йил ичида кемасозлик, тоғ-кон саноати ва микроэлектроника соҳасида “глобал саноат маркази”га айланди. Ҳозир Хитой саноати салоҳияти АҚШ ва Европадаги асосий иттифоқчиларникидан сезиларли даражада ошиб кетган.

– Ҳаракатга чақириш қимматга тушиши мумкин, аммо ҳаракатсизлик ёки муваффақиятизлик оқибати бундан баттарроқ, – дейилади мақолада. – Шу билан бирга ташқи қарзи аллақачон 33 триллион долларга етган Қўшма Штатлар дунёда энг катта ҳарбий бюджетга эга. Очиқ манбаларга кўра, 2022 йил АҚШ мудофаа харажати бошқа барча мамлакатларникининг, қарийб, 40 фоизини ташкил қилган. Ажратма миқдори йил сайин ўсиб бориб, ҳозир 800 миллиард доллардан ошди. Бу давлат харажатининг ярмига тўғри келади. Ҳолбуки, Хитой 2023 йил мудофаа учун бир неча баробар кам маблағ сарфлашни режалаштирган.

Киритилди: 00:31 05.12.2023. Ўқилди: 2137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!