АҚШ Мудофаа вазирлиги Американинг Lockheed Martin компанияси билан ATACMS тактик ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузди.
Бу ҳақда Пентагон баёнотида айтилади.
«Техас штатининг Гранд-Прейри шаҳрида жойлашган Lockheed Martin компанияси армиянинг тактик ракета тизими (ATACMS ) бошқариладиган ракеталарини харид қилиш учун 226 850 900 доллар миқдоридаги гибрид шартнома билан тақдирланди», — дейилади матнда.
Қайд этилишича, ракеталар Польша, Эстония, Латвия, Литва ва Марокашга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилади.
Шартнома бўйича ишлар 2028 йил 30 декабргача якунланиши кутилмоқда.