😏 Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Қуйидаги мақолани диққат билан ўқишни тавсия қиламиз.
❔ Хўш, пенсия маблағлари ўзи фуқароларга ойнинг қайси санасида етказилади?
🫥 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
❔ Июль ойи учун пенсия қачон тўланади?
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 июлгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 июль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.