Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Пекин АҚШни жиддий огоҳлантирди

Пекин АҚШни жиддий огоҳлантирди

Вашингтоннинг Пекин ишига аралашиши туфайли AҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши қайта бошланиши мумкин. Хитой ҳукумати бу ҳақда америкалик ҳамкасбларини огоҳлантирди, деб ёзади The Wall Street Journal.

Хитой расмийлари AҚШнинг Гонконг ва Тайвондаги аралашувини номақбул деб ҳисобламоқда. Пекин савдо битимининг биринчи босқичида ўз мажбуриятларини бажариш ниятида эканлигини айтди, аммо AҚШ маҳсулотларини сотиб олиш ҳажмини ошириш режалари, агар AҚШнинг Хитой ишларига аралашуви тўхтамаса, хавф остида қолади.

Вашингтон ва Пекин дунёда икки йирик иқтисодиётнинг савдо урушини тугатиб, 2020 йил январь ойида савдо сулҳини имзоладилар. Шартноманинг биринчи йилида Хитой Aмерика маҳсулотларини сотиб олишни 76,7 миллиард долларга, иккинчи йилда эса 123,3 миллиард долларга оширишга рози бўлди. Aмерика томони келишув савдо камомадини камайтиради деб умид қилмоқда.

Киритилди: 15:58 27.06.2020. Ўқилди: 5155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!