2017-йил 15-июль куни Чилонзор туманида 36 ёшли Ғайрат Б. қариндоши бўлган 48 ёшли Зумрад Б.га унинг фарзандини Тошкент давлат педагогика университетига тўлов-контракти асосида ўқишга киришида ёрдам беришини ваъда қилган.
Ўз “хизмати” учун 3.200 АҚШ доллари олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.