Рустам Мирзаевич Жўраев — 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Олий маълумотли, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 1989 йилнинг апрель ойида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори лавозимидан бошлаган.
1994 йилдан 2003 йилга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармасида терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.
2003—2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув ва тергов бош бошқармаларида турли лавозимларда хизмат қилган.
2008—2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.
2012—2015 йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи.
2015 йил февраль-октябрь ойларида – Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2015—2017 йилларда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси