"Пахтакор" клуби ўзининг етакчиси ҳисобланган Ҳожиакбар Алижонов билан шартномани узайтирди.
Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Алижонов клуб билан битимни 2027-йилнинг сўнгги қадар чўздирди. 2018-йилдан бери "шерлар"нинг асосий таркибида ўйнаб келаётган ҳимоячи Суперлига доирасида жами 166 та беллашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган. Барча мусобақалар доирасида эса умумий 234 та ўйин ўтказиб, 11 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
Ҳозирга қадар Ҳожиакбар "шерлар" билан 5 маротаба Ўзбекистон чемпионатида, 3 бор Ўзбекистон Кубогида, 2 маротаба эса Суперкубок доирасида зафар қучган.