Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пахта терими декабрь ўрталаригача чўзилиши мумкин

Пахта терими декабрь ўрталаригача чўзилиши мумкин

Тожикистонда деҳқонлар пахта ҳосилини йиғиштириб олишга улгурмаяпти. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалик фанлар академияси Зироаткорлик институти пахта селексияси бўлими мудири Тўра Яҳёев маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».

Унинг айтишича, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги тугаганига қарамай, ҳосилнинг катта қисми пахтазорларда қолмоқда. Республика бўйича йиллик режа 62,3 фоизга етган, холос.

Баҳор фаслида ёмғир кўп ёққани, деҳқонлар ерга кечикиб минерал ўғит бергани, куз фаслининг ёмғирли келиши ҳосилни вақтида йиғиштириб олинмаслигига сабаб бўлган.

«Ҳосилни йиғиштириб олишнинг кечикиши Тожикистон шароитида зарарли. Бу ҳосил камайишига ва сифат йўқолишига олиб келади. Масалан, октябр ойининг биринчи ўн кунлигида ёққан ёмғир Ҳисор водийси ва Сўғд вилоятида етиштирилган ҳосилга анчагина зарар етказди», — дейди Тўра Яҳёев.

Маълум бўлишича, 10 ноябрга қадар кичик деҳқон хўжаликлари йиллик режани 35-40 фоизга етказган. Йирик хўжаликлар эса, етиштирилган ҳосилни катта қисмини ҳали йиғиштириб ололмади. Тўра Яҳёевнинг фикрича, Тожикистон пахтазорларида терим 10 декабргача чўзилиши мумкин.

Киритилди: 18:51 11.11.2018. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!