Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пахта-2018. Хирмонга тупроқ тўлдирилган қоплар олиб келинди

Пахта-2018. Хирмонга тупроқ тўлдирилган қоплар олиб келинди

Ўзбекистонда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми авж палласидан ўтди. Октябрь ойи охирлаётган паллада деҳқоннинг эрта баҳорда даласида қандай меҳнат қилганини ҳосил чўғи аниқлаб бермоқда.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларинг ҳосили қандай бўлгани, режани бажара олиши ёки бажара олмаслиги биринчи якунлангач маълум бўлиб қолмоқда.

Андижон вилояти, Бўз туманидаги «Хавас» пахта тайёрлов пункти учта массивдаги 27 фермер хўжалиги ҳосилини қабул қилади.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, 18 октябрь куни кечки пайт «Достонбек орзуси» фермер хўжалигига қарашли юк ташувчи 8261 рақамли тиркама (прицеп) тайёрлов пункти электрон тарозисидан ўтиб хирмонга тўкилганида, пахта уюми ичидан 12та тупроқ солинган қоплар чиққан.«Режани қинғир йўл билан бажараман деб ғирромлик қилган «Достонбек орзуси» фермер хўжалигининг режаси амалга ошмай қолди. Ҳар бир тайёрлов пунктида пахтани қабул қилишга масъул бўлган алоҳида инспекторлар тайинланган. Улар жараённи тўлиқ назоратига олишган. 12та қопдаги тупроқнинг оғирлиги ярим тоннадан зиёд экан», дейди Бўз пахта тозалаш заводи раҳбари Жасурбек Қўшақов.

Айни пайтда хўжаликка молиявий жарима белгиланиши бўйича иш олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Бўз тумани чўл ҳудудига жойлашган. Айни пайтда, пахта тайёрлаш режаси бажарилиши акс этган маълумотномага кўра мазкур туман Андижон вилоятдаги 11 туман ичида сўнгги ўринда бормоқда.

Manba: kun.uz

 

 

Киритилди: 23:16 23.10.2018. Ўқилди: 1530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!