Америка Қўшма Штатларининг тадқиқотчилари Пасха ороли аҳолисининг қаердан тоза сув ичганликларини аниқладилар.
Шундай қилиб, маълум бўлишича, маҳаллий аҳоли ичимлик суви сифатида океан сувидан фойдаланган. Улар бундан бошқа танловга эга бўлмаганлар, ваҳоланки, оролда дарёлар ва кўллар умуман йўқ. Пасха ороли аҳолисига табиатнинг ўзи ёрдам берган. Қандай дейсизми? Ушбу оролда жойлашган вулқон океан сувларини ўз ичига ютиб, фильтрлаган ва истеъмол қилса бўлдиган ичимлик сувига айлантирган экан.