Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир киши воқеа жойида ўлди

Пастдарғомда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир киши воқеа жойида ўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 17 август куни соат 10:30 ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтган 4R-46 автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган А.Я. "Ласетти" русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги "Ваз-21063" русумли, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Ваз-21011" русумли ҳамда ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Ваз-21011" русумли автомобиль йўловчиси З.Б. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:26 17.08.2021. Ўқилди: 2675 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!