Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш доирасида ноқонуний ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.
Жами 13 та суд ҳужжатларига асосан, 38 турдан зиёд ҳамда умумий қиймати 113,4 миллион сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатланмаган дори-дармон воситалари, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган ашёлар ва бошқа товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ижро ҳаракатлари ташкил этилди. Жараён кенг жамоатчилик вакиллари, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳолислар иштирокида ўтказилиб, ноқонуний дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди.