Арманистон бош вазири турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг Тelegram-каналида ундан кечирим сўради.
Маълумотларга кўра, 2024 йил декабрида Пашинян Анна Акопян билан 27 йилдан бери яшаётганини, лекин расмий никоҳда бўлмаганини эълон қилган.
"Аннанинг қарорига ҳурмат билан қарайман. Сўнгги 30 йил давомида у барча оғир дамларда ёнимда бўлди, менга бошпана ва таянч бўлди. Мен унга муносиб бўлдим дея олмайман. Аксинча, мен уни янада кўпроқ қайғуга солгандирман, бунинг учун узр сўрайман", — деб ёзди Никол Пашинян.
Икки кун аввал 48 ёшли журналист Анна Акопян Facebook'да ҳукумат қароргоҳини тарк этаётгани ҳақида ёзганди. Арманистон бош вазирининг собиқ хотини ўзига нисбатан жиноий иш қўзғатилишини ҳам истисно қилмади. Акопян бош вазир билан муносабатларини тугатаганини 17 феврал куни маълум қилган эди.
Анна Акопян "Айкакан жаманак" газетасининг бош муҳаррири ҳисобланади. Бироқ у 2018 йилда биринчи хоним мақоми туфайли фаолияти билан тўлиқ шуғуллана олмаслигини, шунингдек, ҳукумат ҳаракатларини эркин шарҳлай олмаслигини айтган эди.