Арманистон бош вазири Қозоғистон, Россия, Беларусь ва Қирғизистон раҳбарларининг Арманистонда ЕОИИ ёки ЕИга аъзо бўлиш масаласи бўйича референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаган баёнотини дўстона ишора деб атади.
"Сиз буни талаб деяпсиз. Аммо бу талаб қаерда қайд этилган?" — деди Пашинян ҳукумат йиғилишидан кейинги брифингда.
Унинг айтишича, давлатлараро муносабатларда томонлар бир-бирининг манфаатларига оид масалаларни муҳокама қилиши одатий ҳол. У референдум ғояси аввал Арманистоннинг ўзи томонидан илгари сурилганини қайд этди.