Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пашинян: "Арманистон Россия билан темир йўл шартномасини бекор қилиши мумкин"

Пашинян: "Арманистон Россия билан темир йўл шартномасини бекор қилиши мумкин"

Арманистон ҳукумати Россия билан Арманистон темир йўлларини концессия бошқаруви бўйича келишувни бекор қилиши мумкин.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бу ҳақда Infocom ТВ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳукуматда (Россия билан) концессия шартномасини бекор қилиш учун воситалар, ҳатто асослар ҳам бор. Вақти келганда, биз бу ҳақда гаплашамиз", деди Пашинян. "Агар биз бугун концессия шартномасини бекор қилиш бўйича сиёсий қарор қабул қилсак, бунинг учун ҳуқуқий асос мавжуд".

Шу билан бирга, Арманистон бош вазири темир йўл масаласида "ултиматумлар"дан фойдаланиш ниятида эмаслигини қўшимча қилди. У Россия концессия ҳуқуқларини ҳам Россия, ҳам Арманистон учун мақбул бўлган учинчи давлатга ўтказишни таклиф қилди.

Арманистондаги темир йўллар қонуний равишда ҳукуматнинг мулки ҳисобланади, аммо уларни бошқариш Жанубий Кавказ темир йўлига (Россия темир йўлларининг шўъба корхонаси) ўтказилган. Темир йўл 2008 йилда имзоланган 30 йиллик концессия шартномаси асосида бошқарилади. Март ойи бошида Арманистон бош вазири Россия билан темир йўлни бошқаришни Қозоғистон, БАА ёки Қатар каби бошқа давлатга ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини эълон қилди. Россия транспорт вазирлиги концессия ўтказиш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганлигини маълум қилди.

Киритилди: 20:10 07.10.2026. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!