Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Паррандачилик соҳаси кўллаб-қувватланади

Паррандачилик соҳаси кўллаб-қувватланади

“Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.

✅ Бунда ушбу шартлар фақатгина янги расмийлаштириладиган кредит шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.

💸 2026 йил 1 августдан юқоридаги ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини (лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда Президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ “тайёр бизнес” лойиҳаларига “Микрокредитбанк” АТБ орқали йиллик 10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.
Киритилди: 15:10 23.07.2026. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!