Бельгияда юқори патогенли H5N5 парранда гриппи штамми аниқланди.
Бу ҳақда “RTL” телеканали хабар берди.
Таъкидлашича, эпидемия ўчоғи мамлакатнинг Франция билан чегараси яқинида жойлашган Менен қишлоғидаги паррандачилик фабрикасида қайд этилган.
Касаллик туфайли 600 та парранда нобуд бўлган.
Паррандачилик фермаси ҳам хавфли вирус тарқалишининг олдини олиш учун 151 минг қушни йўқ қилишга қарор қилган.