“Ўзенергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Паркент туманида жойлашган “A. I.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида ҳисоблагичнинг ички эҳтиёт қисмлари ўзбошимчалик билан ўзгартирилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 387 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.