Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўрадику, нега туманда шароит яратмаймиз? — Шавкат Мирзиёев

Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўрадику, нега туманда шароит яратмаймиз? — Шавкат Мирзиёев

Президент Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди.

«Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку.

Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Асосий юк Бўстонлиққа тушяпти, лекин бу ерда ҳам лойиҳалар охирига етказилмаган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Шунча имкониятимиз бор, лекин фойдаланмаймиз. Одамларга шароит яратиб берилса, дам олишга чиқишни хоҳлайдиганлар жуда кўп. Худога шукр, халқимизда пул бор. Лекин уларга етарли шароит йўқ.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди», — деди давлат раҳбари.

Киритилди: 15:41 22.09.2022. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!