Париж марказида 69 ёшли эркак ўткинчиларга қарата ўқ узиб уч курд фаолини ўлдириши оқибатида минглаб курдлар намойишга чиқди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлган, яна 6 киши жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 7-8 марта ўқ узган. Намойишчиларнинг ишончи комилки, воқеа курд жамиятига қарши терактдан бошқа нарса эмас, унинг ортида Туркия турибди. Улар адолатли тергов ўтказилишини талаб қилмоқдалар. Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.