Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Парижда кучли қор ёғиши 900 километрли "пробка"га сабаб бўлди

Парижда кучли қор ёғиши 900 километрли "пробка"га сабаб бўлди

Душанба куни кучли қор ёғиши Париж ва унинг атрофидаги туманларда катта транспорт узилишларига олиб келди.

La Liberte нашрининг ёзишича, кечки пайт Франция пойтахтида қор ёғиши ва дам олувчиларнинг кетиши сабабли тирбандлик рекорд даражада - 900 км га етган.

Қайд этилишича, Парижда автобус қатнови кун давомида тўхтатилган, мамлакат авиакомпаниялари рейслар сонини қисқартирган.

"Авиакомпаниялар душанба куни Париж-Шарль де Голл ва Париж-Орли аэропортларида парвозлар сонини 15 фоизга қисқартириши керак. Бу чора-тадбирлар учиш-қўниш йўлакларини қордан тозалаш ва самолётларни муздан тозалаш учун зарур", - деди Франция транспорт вазири Филипп Табаро матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Франция ғарбида кучли қор ёғиб, кейинчалик Париж ҳудудига етиб борган ва айниқса Нормандия ва Париж минтақасида транспортда сезиларли узилишларга сабаб бўлган эди.

Киритилди: 11:15 06.01.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!