Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Парижда карантин бекор қилингандан кейин жиноятчилик кескин ошиб кетди

Парижда карантин бекор қилингандан кейин жиноятчилик кескин ошиб кетди

Карантин бекор қилингандан кейин Парижда жиноятчилик даражаси кескин ошди, деб ёзмоқда “Le Parisien” газетаси.

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, жиноятлар сонининг 2019 йил даражасига нисбатан ўсиши июль, август ва сентябрь ойларида кузатилган.

Қайд этилишича, дўконлар, фирма офислари ва дорихоналарни талон-тарож қилиш 60 фоизга, қурол ишлатмасдан одамларни талон-тарож қилишлар сони 2,4 фоизга, вояга етмаган жиноятчилар томонидан калтакланган одамларга қилинган тажовузлар сони эса 22,2 фоизга ошган.

Шунингдек, таъкидланишича, жиноятчиларнинг профили ҳам ўзгарган. Яъни жиноятчиларнинг аксарияти катта авлод вакиллари бўлишмоқда. Ва улар кўпроқ зўравонлик билан ҳаракат қилишмоқда.

Киритилди: 22:00 25.10.2020. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!