Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пандемия: яна бир мамлакат аҳолига пул беришга қарор қилди

Пандемия: яна бир мамлакат аҳолига пул беришга қарор қилди

Сингапур ҳукумати пул тарқатишга қарор қилган яна бир давлатга айланди, деди бош вазир ўринбосари ва молия вазири Хэн Сви Кит. Унинг таъкидлашича, ушбу мақсад учун 2,5 миллиард доллар ажратилган.

Биринчи ёрдам пакети аллақачон апрель ойида тўланган. Иккинчи пакетни тўлаш 18 июндан бошланади ва қиймати 300 дан 600 долларгача бўлади. Шунингдек, 20 ёшгача бўлган фарзандлари бор оилага қўшимча 300 доллардан берилади.

Инқироз ва пандемия ҳолатида фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ЯИМнинг 20 фоизи миқдорида маблағлар ажратилган бўлиб, умумий пул миқдори 70,3 миллиард долларни ташкил этади.

Киритилди: 20:12 04.06.2020. Ўқилди: 2747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!