Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Озодлик»нинг ваҳимаси: Наманганда соқолга қарши кураш бошлангани ростми?

«Озодлик»нинг ваҳимаси: Наманганда соқолга қарши кураш бошлангани ростми?

Наманган шаҳридаги "Чорсу" деҳқон бозорида ишлайдиган икки ишбилармон «Озодлик» билан суҳбатда ички ишлар органлари ва солиқ инспекцияси вакиллари эркаклар ва йигитлардан соқол олишларини талаб қилишганини айтган. Уларнинг сўзларига кўра, 22 сентябрь куни бозорда фуқаролик кийимидаги одамлар пайдо бўлишган, улар ўзларини милиция ходимлари деб таништиришган ва бозорда соқолли эркаклар ва йигитларни тўхтатишган. Наманган вилояти ва шаҳар полицияси соқолни мажбурий қирқиш билан боғлиқ вазиятга ҳозирча изоҳ бермаяпти. Бу ҳақда "ca-news.org" хабар тарқатди.

«Озодлик»нинг иддаосига кўра, наманганлик тадбиркор фуқаролик кийимидаги номаълум одамлар уни бозорда бир неча бор тўхтатиб қолишганини айтган.

– Биринчи марта улар ўзларини участка инспектори сифатида таништиришди. Ишончим комилки, улар маҳаллий эмас, бутунлай бегона. Улар менга: “Нега соқол ўстиряпсиз?», дейишди. Ва мен уларга жавоб бердим: "Исломда соқолсиз юриш ҳаром (тақиқланган – нашриёт) ҳисобланади". Мен уларга дин эркинлигига бўлган ҳуқуқимни чеклаётганларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бироқ улар мени тинглашмади. Улар мени милиция бўлимига зўрлик билан олиб боришга ҳаракат қилишди, аммо ўша пайтда одамлар атрофимизга тўпланишди. Улар мени олиб кета олишмади, соқолимни ҳам олмаганман», – деган манба.

Ушбу бозорда ишлаётган яна бир ёш тадбиркор уч марта соқол олиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирилганлигини айтган.

Йигитнинг айтишича, у, асосан, бозор маъмурияти томонидан огоҳлантирилган.

«Улар биринчи марта якшанба куни келишди. Бозор ходимлари менга: "Соқолингни қирқинг, бизга юқоридан буйруқ келди», дейишди. Кейин улар 24 сентябрда келишди ва ўзларини СЕСдан деб таништиришди (кулади). Аввал биздан тозаликни талаб қилишди, кейин улар: "Соқолингни қирқинг, буйруқ бор юқоридан», дейишди. Буларнинг барчаси мени жуда ҳайратда қолдирди”, – деди“ Чорсу” бозоридаги тадбиркор.

Олдинроқ, 23-24 август кунлари Тошкентдаги «Малика» бозорида ҳам шундай ҳолат юр берганди. Бир неча кундан кейин, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати соқоллар ақлли камералар ишига халақит бераётганини маълум қилганди. Агентликнинг баёнотида таъкидланишича, ҳеч ким одамларни соқолини олишга мажбурламайди, улардан фақат "ўзларини биометрик паспортдаги фотосуратга мос келтиришлари" сўралади. Агентликка кўра, "соқол олиш воқеаси ҳеч қандай диний асосга эга эмас."

Намангандалик суҳбатдошларнинг айтишича, "ички ишлар органлари" ходимлари ўзларининг соқолларини олишлари талабларини худди шу сабабга кўра тушунтиришган. Яъни улар паспорт фотосуратида соқолсиз тасвирланган бўлса, соқолларини олишларини сўрашган.

 

P/S. Бу "Озодлик" радиоси тарқатаётган хабар. Биз бу ҳолатга индамай кўз юмиб ўтгандан кўра вазиятга ойдинлик киритилиши тарафдоримиз. Агар вазият бошқача бўлса, бу ҳақда расмий маълумот берилиб, "Озодлик"ка жавоб берилишини хоҳлаймиз. Тегишли ташкилотлардан жавоб кутамиз.

Киритилди: 11:03 27.09.2019. Ўқилди: 4075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!