Озарбoйжоннинг давлат нефт-газ компанияси SOCAR Россиянинг "Газпром" компаниясидан газ харид қилишни қайта йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда SOCAR вице-президенти Элшад Насиров Россия энергетика ҳафталиги доирасида маълум қилди.
Насировнинг таъкидлашича, SOCAR аввал "Газпром"дан газ сотиб олган, кейин унга газ етказиб берган, энди эса яна Россия газини харид қилишни режалаштирмоқда.
"Биз фахр билан айтишимиз мумкинки, "Газпром" каби гигант билан ҳамкорлигимиз жуда тўғри мисол, чунки, эҳтимол, SOCAR дунёдаги ягона компания бўлиб, аввал "Газпром"дан газ сотиб олган, кейин "Газпром"га газ етказиб берган, энди эса яна газ сотиб олмоқчимиз," - деди Носиров.
25 сентябрь куни "Газпром" гуруҳи 2026 йилнинг биринчи ярмида яқин хориж мамлакатларига Россия газини қувур орқали етказиб беришни 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга оширгани маълум бўлди.