Президент Илҳом Алиев "Сабаҳ" футбол клубига молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Фармон имзолади.
Фармонга мувофиқ, УЕФА Чемпионлар Лигасининг лига (умумий) босқичига йўлланмани қўлга киритгани муносабати билан Озарбайжон Республикасининг 2026 йилги давлат бюджетида кўзда тутилган Озарбайжон Республикаси Президентининг захира жамғармасидан "Сабаҳ" футбол клубига 5 миллион манат ажратилди. Ҳозиги вақтга келиб 5 миллион Озарбажон манати таҳминан 2,9 миллион АҚШ долларига тенг.
Эслатиб ўтамиз, "Сабаҳ" тарихида илк бор ЭЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Кеча Озарбайжон жамоаси гуруҳдаги ўз рақибларини билиб олганди.