Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Озарбайжон Калашников автоматларидан НАТО андозасидаги AR-15 платформасига ўтмоқда

Озарбайжон Калашников автоматларидан НАТО андозасидаги AR-15 платформасига ўтмоқда

Озарбайжон ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг стратегик муҳим босқичига кирди. Исроилнинг "Ari Arms" компанияси Мудофаа саноати вазирлиги билан қўшма корхона доирасида АР-15 - ОР-4 русумли қурол платформасида автоматик милтиқларни маҳаллий ишлаб чиқаришни бошлади.

Армия.аз компаниянинг "LinkedIn" саҳифасида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар беришича, бу Озарбайжонда Ғарб стандартларига жавоб берадиган ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришнинг биринчи намунасидир.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган биринчи автомат АДЕХ халқаро мудофаа кўргазмаси доирасида Президент Илҳом Алиев ва Биринчи вице-президент Меҳрибон Алиевага тақдим этилди.

Исроилнинг "Globes" иқтисодий нашри хабарига кўра, мудофаа саноати вазири Вугар Мустафоев давлат раҳбари ва мудофаа вазири Зокир Ҳасановга корхонада ишлаб чиқарилган М4 русумли автоматнинг биринчи прототипини намойиш этиб, лойиҳа тафсилотлари ва ишлаб чиқариш жараёни ҳақида маълумот берди.

Янги қуроллар орасида AR-15 платформаси асосидаги OR-4 русумли милтиқ ҳам бор.

Дастлабки шартнома ўн минглаб қурол ишлаб чиқаришни назарда тутади ва унинг қиймати ўн миллионлаб долларни ташкил этади. Исроил компанияси маҳаллий корхонада Ғарб ишлаб чиқариш стандартларини жорий этиш учун лойиҳани технология ва ноу-хау билан таъминлайди.

Киритилди: 20:53 09.10.2026. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!