Боку энергетика соҳасида белгилаган стратегик ҳамкорлик 2027 йил охиригача Европага газ етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширишни назарда тутади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 18 июль куни Оксфордда бўлиб ўтган «Европа сиёсий иттифоқи»нинг IV саммитида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради Minval Телеграм канали.
«Агар 2021 йилда Европа қитъасига газ етказиб бериш ҳажми йилига 8 миллиард куб метрни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 13 миллиард куб метрга яқинлашади. Агар 2021 йилда умумий экспорт ҳажми 18 миллиард куб метрни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 25 миллиард куб метрни ташкил этади. Экспортнинг ярмидан кўпи Европага тўғри келади», — деди Алиев.