Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Озарбайжон Эронга гуманитар ёрдам юборди

A A A
Озарбайжон Эронга гуманитар ёрдам юборди

Озарбайжондан Эронга юборилган гуманитар ёрдам “Астара” чегара ўтказиш пунктидан ўтиб, Ислом Республикасига жўнатилди.

Юк чегара постига Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг транспорт воситалари орқали етказиб берилди. Ёрдамнинг умумий ҳажми тахминан 30 тоннани ташкил этади.

Гуманитар ёрдам таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур тиббий буюмлар киради. Хусусан, 10 тонна ун, 6 тонна гуруч, 2,4 тонна шакар, 4 тоннадан ортиқ ичимлик суви, тахминан 600 килограмм чой ва 2 тонна дори-дармон ва тиббий буюмлар.

Гуманитар ёрдам ортилган транспорт воситалари ҳозирда чегара постидан тегишли органларга ўтказиш учун Эронга олиб кетилмоқда.

Ёрдам жўнатилиши Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Эрон президенти Масуд Пезешкиан ўртасида 8 март куни бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг ташкил этилди.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!