Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Озарбайжон Эрон билан чегара яқинидаги ҳаво ҳудудини 12 соатга ёпди

Озарбайжон Эрон билан чегара яқинидаги ҳаво ҳудудини 12 соатга ёпди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Эрон билан чегара яқинидаги ҳаво ҳудудини 12 соатга ёпишга қарор қилди. Шунингдек, у мамлакат Қуролли кучларига эҳтимолий жавоб чораларини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Маълум қилинишича, бу қарор 5 март куни Нахичевон автоном республикасида дрон ҳужумларидан сўнг чақирилган Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида эълон қилинган.

Алиевнинг айтишича, ҳужумлар Нахичевон халқаро аэропорти, мактаб ва бошқа фуқаролик объектларига қаратилган. Президент бу ҳолатни «террорчилик ҳаракати» ва «тажовуз» деб баҳолаб, Боку бу воқеани жавобсиз қолдирмаслигини таъкидлади.

«Қуролли кучларимизга жавоб чораларини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди», — деди Алиев. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Давлат чегара хизмати ва махсус кучлар бўлинмалари юқори шай ҳолатга келтирилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисини чақириб, унга норозилик нотасини топширган. Алиев ўз чиқишида Боку қўшни давлатларга қарши ҳеч қандай операцияларда иштирок этмаганини ва иштирок этмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Президент бир неча кун олдин Озарбайжон Эронга Ливандан дипломатларни эвакуация қилишда ёрдам берганини эслатиб, ҳозирги ҳужумни «қўпол носукурлик» деб атади.

Киритилди: 22:00 05.03.2026. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!