Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Об-ҳаво: эртага яна қор ёғадими?

Об-ҳаво: эртага яна қор ёғадими?

Бугун 6 январь куни Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

7 январь куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, бу жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.

8-9 январь кунлари об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз, камбулутли бўлиши кутилмоқда. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 3-5 даража совуқни ташкил қилади.

Кундузи қуёш ҳавони илитиб, 9 январга келиб ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.

10 январда совуқ ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Тунги ҳарорат 0-2 даража совуққача кўтарилади, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Киритилди: 17:05 06.01.2020. Ўқилди: 4056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!