Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Оятуллоҳ Хоминаий кучли босим остида қолди

Оятуллоҳ Хоминаий кучли босим остида қолди

Оятуллоҳ Хоминаий кучли босим остида қолди — Reuters .

"Эрон олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Ҳоминаий ўзининг 36 йиллик бошқаруви давридаги энг жиддий инқироз билан юзма-юз турибди. АҚШнинг эҳтимолий ҳаво зарбалари таҳдиди кучаяр экан, Теҳрон вакиллари вазиятни дипломатик музокаралар орқали юмшатишга уринмоқда", дея хабар бермоқда агентлик.

Санкциялар туфайли оғир зарба олган иқтисодиёт, ижтимоий норозилик ва қонли бостирилган намойишлар фонида мамлакат ичкарисида сиёсий кескинлик кучайган. Январ ойидаги оммавий чиқишлар хавфсизлик кучлари томонидан қатъий чоралар билан тўхтатилган. Ўтган йили Исроил ва АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий ва ракета объектларига жиддий талафот етказган эди.

2023 йил 7 октябр куни Эрон қўлловидаги ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ортидан бошланган Ғазо уруши Теҳроннинг минтақавий таъсирини сусайтирган. Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” заифлашган, Сурияда эса Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилган. Оқибатда Ҳоминаийнинг Яқин Шарқдаги таянчлари камайган.

Вашингтон Теҳрондан баллистик ракеталар арсеналидан воз кечишни талаб қилмоқда. Эрон эса буни "Исроил таҳдидига қарши сўнгги тийиб турувчи восита" деб билади ва бу масалани муҳокама қилишдан бош тортмоқда. Ядро дастури борасида айрим ён беришларга ишора қилинган бўлсада, Ғарб ва Исроил уни потенциал қурол дастури сифатида баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!