Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Охирги 20 йилда ўлимга олиб келган касалликларни биласизми?

Охирги 20 йилда ўлимга олиб келган касалликларни биласизми?

Ўлимга  олиб келувчи касалликлар бўйича ЖССТ томонидан  тадқиқот ўтказилди.  Натижаларга кўра, сўнгги 20 йил ичида одамлар юқумли бўлмаган касалликлар: юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон касаллигидан вафот этишмоқда.

🔘Дунё бўйича инсон ўлимига сабаб бўлган асосий касалликлар (2019):

📌юрак ишемик касаллиги;
📌 сурункали обструктив ўпка касаллиги;
📌қуйи нафас йўллари инфекциялари;
📌юқумли касалликлар;
📌 трахея, бронхлар ва ўпка саратони;
📌Альцгеймер касаллиги;
📌диарея (юқумли касаллик);
📌қандли диабет;
📌буйрак касаллиги.

🔸Юрак ишемик касаллиги  ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 16 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил ичида ушбу касалликдан ўлганлар сони 2 миллиондан ошиб, йилига қарийб 9 миллионга етди.

Энг хавфли юқумли касаллик қуйи нафас йўллари касалликлари бўлиб қолмоқда, шу жумладан вирусли пневмония (кўпинча бу COVID-19 ўлимига сабаб бўлади) ҳам. 
 

Киритилди: 13:05 26.02.2021. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!