Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оттава конвенцияси: Финляндия мина сотиб олишни режалаштирмоқда

Оттава конвенцияси: Финляндия мина сотиб олишни режалаштирмоқда

Финляндия бир миллион дона пиёда аскарларга қарши мина сотиб олишни режалаштирмоқда.

Мамлакат Оттава конвенциясидан чиққач, пиёда аскарларга қарши миналарни харид қилишга тайёргарликни бошлади. Мазкур конвенция бундай миналардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш ва сақлашни тақиқлайди.

Финляндия Қуролли кучлари мамлакатнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларидан бир миллион дона пиёда аскарларга қарши мина сотиб олишни режалаштирмоқда.

Финляндия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, мамлакат пиёда аскарларга қарши миналардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш ва сақлашни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиққани заҳоти уларни харид қилишга тайёргарлик кўришни бошлаган.

Мамлакатда мина ишлаб чиқариш имкониятига эга тахминан олтита компания мавжуд.

Оттава конвенцияси нима?

1999 йил 1 мартда кучга кирган ва «Оттава конвенцияси» номи билан танилган Пиёда аскарларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция бундай миналарни ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш ва бошқа давлатларга беришни тақиқлайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ номи — «Пиёда аскарларга қарши миналарни қўллаш, захиралаш, ишлаб чиқариш ва беришни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция».

Бугунги кунга қадар мазкур келишувга 164 та давлат қўшилган. Уларнинг 132 таси конвенцияни нафақат имзолаган, балки ратификация ҳам қилган.

Финляндия эса Россиянинг ҳаракатлари билан боғлиқ хавфсизлик таҳдидларидан хавотирланиб, 2025 йилда пиёда аскарларга қарши миналардан фойдаланишни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқишга қарор қилган.

Киритилди: 08:00 20.10.2026. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!