Эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга имтиҳонлар сурилиши мумкинми? Бу саволга Давлат тест маркази директори Маджит Каримов жавоб берди.
"Бу жараённи олдиндан айтиб бўлмайди. Тест — ОТМга кириш учун ўтказиладиган синов. Юқори курсларнинг дарсини вақтлироқ бошлаш мумкин. 1-курсларни октябрда бошлаш мумкин. Республика махсус комиссияси вазиятга қараб таклифлар асосида қарор қабул қилади.
ОТМга тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Комиссия қарори билан якуний хулоса маълум қилинади", – деди у.