Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Оташкесимдан ташқари», Фаластин давлатини яратиш ҳам муҳим - Норвегия ташқи ишлар вазири

«Оташкесимдан ташқари», Фаластин давлатини яратиш ҳам муҳим - Норвегия ташқи ишлар вазири

Норвегия пойтахти Ослода Норвегия черкови ташаббуси билан фаластинликлар билан бирдамлик намойиши бўлиб ўтди.

Намойишда мамлакат қироли, ҳукумат аъзолари ва сиёсий партиялар етакчилари иштирок этди, деди ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Ал Жазеэра телеканалига.

«Биз Ғазодаги уруш ва қотилликларни тўхтатишимиз керак, лекин биз [шунингдек] Фаластин халқининг орзу-умидларига эришиш учун ҳаракат қилишимиз керак», деди у.

«Биз Фаластин давлатини тан олиш ва УНРWАни қўллаб-қувватлаш каби ташаббусларни кўтардик ва бошқа давлатлар ҳам бунга амал қилади, деб умид қиламиз», — дея қўшимча қилди у.

Бош дипломатнинг таъкидлашича, «ўт очишни тўхтатишдан ташқари жамоавий фикр юритиш» ва Фаластин давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилиш керак.

Киритилди: 22:12 29.11.2024. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!