Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ота қизининг севгилисини ўлдириб, кўмиб юборди!

Ота қизининг севгилисини ўлдириб, кўмиб юборди!

Ленинград вилоятидан бўлган нафақахўр жанжал пайтида қизининг севгилисини отиб ташлаганлик ва жасадини гараж остига кўмиб юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланиб "Комсомолская Правда" ёзмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот ходимининг сўзларига кўра, Первомайское қишлоғида яшовчи йигит бир йилдан кўпроқ вақт давомида қидирилган.

“2019 йил август ойида нафақахўр полицияга мурожаат қилиб, унинг 26 ёшли набираси ғойиб бўлганини айтганди. Йигит ҳақида 15 июлдан бери ҳеч нарса маълум эмасди», – деди ходим.

Йигитнинг жасади 28 октябрь куни гараж полининг остига ўралган ҳолда топилган. Бино эгаси қотилликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу йигит бирга яшаган қизнинг 63 ёшли отаси бўлиб чиқди.

Тергов маълумотларига кўра, нафақахўр қизининг севгилиси билан жанжаллашган ва уни отиб ташлаган, шундан сўнг жасадни яширган ва қуролни йўқ қилган.

Киритилди: 15:31 30.10.2020. Ўқилди: 4820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!