Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Ота-оналар университети”нинг асосий вазифаси белгиланди

A A A
“Ота-оналар университети”нинг асосий вазифаси белгиланди

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра университетнинг асосий вазифаси, жумладан фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланди.

Университет таркиби 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.
 
Ҳар йили Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган “Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис” кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинациялар жорий этилади.

Киритилди: 12:23 20.07.2018. Ўқилди: 3900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар