Шотландия фуқароси Уильям Сатклифф болалар математикаси дарслигидаги масаладан ғазабланди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзган.
Дарсликда курортга борган ва пулини йўқотган аёллар ҳақида мисол келтирилган. Иккинчи қисм эса велосипед сотиб олиб, жисмоний машқлар билан шуғулланадиган эркаклар ҳақида эди.
Шотландиялик эркак ва унинг рафиқаси математикада гендер тенгсизликни кўрдилар. Улар аёллар камситилганлигини таъкидладилар.