Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида бошланди.
Бу ҳақда Туркия президенти девонида хабар берилди.
“Президент Эрдўғоннинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашуви бошланди”, — дея хабар бермоқда “ТАСС”.
Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков айтганидек, Кремль Эрдўғон Путин билан учрашувда Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича ташаббусларни баён этишини тан олди.