Бу ҳақда Америка кино академиясининг баёнотида айтилган, деб хабар беради BBC.
Хабарда таъкидланганидек, Академия ва YouTube ўртасидаги келишув 2033 йилгача мўлжалланган. Бироқ, CNN маълумотларига кўра, ушбу келишув кўнгилочар саноати учун бурилиш нуқтаси бўлади. Чунки трансляция анъанавий телевидениедан глобал стриминг платформасига ўтади.
Ҳуқуқлар пакетига мукофотлаш маросимининг ўзи, қизил гилам, бэкстейдж ва Губернаторлар балининг трансляциялари киради. Барча контент бутун дунё бўйлаб томошабинлар учун бепул трансляция қилинади.
"Келишув томонлари платформага ўтиш чегараларни бартараф этишига ва “Оскар” мукофотларини халқаро аудитория учун чинакамига очиқ қилишига умид қилмоқда", - деб ёзади CNN.
Disney компаниясига тегишли бўлган ва «Оскар»ни 50 йилдан ортиқ вақт давомида намойиш қилиб келган ABC канали тақдирлаш маросимини энди яна уч марта кўрсатади. 2028 йилда бўлиб ўтадиган юбилей, 100-чи мукофот маросими канал учун сўнггиси бўлади.
«Биз 2028 йилда машҳур мукофотнинг юз йиллигини нишонлаш билан бирга, олдинда турган учта трансляцияни интиқлик билан кутамиз ва Кинематографик санъат ва фан академиясига келгуси фаолиятида муваффақият тилаймиз», - деб ёзди ABC вакиллари.