«Оскар» мукофотини топшириш маросими Эрон дронларининг эҳтимолий таҳдиди сабабли ФХБ ва махсус кучлар иштирокидаги хавфсизлик чоралари остида бўлиб ўтади.
«Лос-Анжелес полицияси «Долби» театри атрофидаги периметрни қўриқлаш учун ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тактик гуруҳларни сафарбар этиб, ўз иштирокини сезиларли даражада кучайтирди», — деб хабар беради Post Millennial нашри.
Қайд этилишича, кинопремия ташкилотчилари ва махсус хизматлар нафақат тўғридан-тўғри ҳужумлардан, балки киберҳужумлар ҳамда норозилик намойишларидан ҳам хавфсирамоқда.