Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Осиё Қирғизистон Президенти иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш ниятида

Осиё  Қирғизистон Президенти иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш ниятида

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири қирғизистонлик журналист Али Тоқтакуновга берган интервьюсига таяниб.

“Мен яна бир муддатга ўз номзодимни қўяман”, – деди давлат раҳбари ўзининг сиёсий келажаги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Президент сайловларда ҳар қандай номзод иштирок эта олишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат номзодлар учун чеклов ўрнатмайди ва бюджет сектори ходимларига маъмурий босимни истисно қилади.

“Ким сайловда қатнашмоқчи бўлса – марҳамат. Ҳеч кимни чекламаймиз. Сайловлар қонунга мувофиқ шаффоф ўтади”, – дея баёнот берди Президент.

Садир Жапаров 2021 йил январь ойидан буён Қирғизистон Президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ўшанда у муддатидан илгари ўтказилган президентлик сайловларида 79 фоиздан ортиқ овоз тўплаб ғалаба қозонган эди.

Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади.

2026 йил июль ойида мамлакатда президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш қоидалари ўзгартирилган: конституциявий қонун билан давлат раҳбарининг навбатдаги сайлови учун янги сана – 2027 йил январь ойининг тўртинчи чоршанбаси этиб белгиланган.

Киритилди: Бугун 18:02. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!