Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Осиё болалари» ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 31 тага етди

«Осиё болалари» ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 31 тага етди

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида давом этаётган «Осиё болалари» ўйинларининг дзюдо баҳслари ҳам полвонларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Дзюдо мусобақаларининг илк кунида 5 нафар дзюдочиларимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Аниқроғи, Хушнуд Султонов (-46 кг.), Хушнуд Бурхонов (-50 кг.) ва Муҳаммадкарим Нозиров (-55 кг.) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

«Осиё болалари» ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 31 тага етди

Вазни 40 килограммгача бўлган Динора Ҳасанова финалга қадар рақиблари устидан зафар қучиб кумуш медалга эга чиққан бўлса, Дилноза Ҳамидова -44 кг.да бронза медалига сазовор бўлди.

«Осиё болалари» ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 31 тага етди

Шу тариқа, дзюдочиларимизнинг 3 олтин ва 1 тадан кумуш ҳамда бронза медалларидан сўнг, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 11 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза, жами 31 тага етди.

Мусобақа давом этмоқда.

Киритилди: 17:19 30.06.2024. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!