Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди (видео)

Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди (видео)

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда Возрождение оролининг Шағала деб номланувчи жойи бор. Ўша ҳудуддан Орол денгизининг қуриган майдонидан чучук сув топилди, деб хабар қилади ЎзА.

26 январь куни сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашди.

Жанубий Орололди артезиан бассейни ер ости сувлари Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак туманлари ҳудудларини қамраб олади, дейди Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси бошлиғи Шавкат Олимов. Фойдаланишга яроқли бундай сув кўзлари ушбу туманларда ҳам топилган. Жанубий Орололди артезиан бассейни ер ости сувларини махсус ускуналар ёрдамида чучуклантириб, ичимлик суви сифатида фойдаланса ҳам бўлади. Ҳозирги кунда Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир туманларида шундай ускуналар ёрдамида аҳоли сувни истеъмол қилиб келмоқда. Тўрт-беш ярусдан ташкил топган бор даври ётқизиқларининг пастки қатламларидаги жанубий Орололди артезиан бассейни ер ости сувлари термал ва минераллашган бўлиб, шифобахш хусусият касб этади. Бу каби 47-50 градус иссиқликдаги сувлар Қозоқдарё, Қораўзак, Чимбой ҳудудларида мавжуд.

Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси томонидан жорий йилда Мўйноқ туманида, яъни Возрождение ороли, Сургил, Ахантай ҳудудларида шу каби 40 та сув кўзларини очиш режалаштирилган.

Киритилди: 10:46 28.01.2019. Ўқилди: 2975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!