Нашрнинг ёзишича, ер йўлдошигача бўлган йўлнинг ярмидан кўпини босиб ўтган АҚШнинг "Орион" космик кемаси бортидан астронавтлар томонидан олинган Ой сурати мана шундай кўринишга эга.
NASA баёнотига кўра, "Артемида-2" (Artemis II) ой миссияси иштирокчилари илк бор Ер юзасидан кузатиш имкони бўлмаган Шарқий денгиз (Mare Orientale) ҳудудининг суратларини олишга муваффақ бўлишди.
Ой денгизлари деб қадимий базальт лава оқимлари билан қопланган зарба кратерларидаги кенг пасттекисликлар аталади. Шарқий денгиз жойлашган кратернинг диаметри 900 км дан ортиқ бўлиб, у тахминан 3,8 миллиард йил аввал астероид билан тўқнашув натижасида ҳосил бўлган.
Маълум қилинишича, Ой парвозида тўрт нафар астронавт иштирок этмоқда. Улар 10 кун ичида Ер йўлдошини айланиб ўтишлари ва Ой юзасига қўнмасдан Ерга қайтишлари лозим, дейилади хабарда.