Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан Словакия бош вазири Роберт Фицога уюштирилган суиқасддан сўнг ўқ ўтказмайдиган жилет кийгани йўқ ва киймайди. Бу ҳақда Орбан Blikk.hu порталига берган интервьюсида тегишли саволга жавоб берар экан айтди.
«Мен ҳеч қачон ўқ ўтказмайдиган жилет киймаганман ва ҳозир ҳам киймайман», деди Венгрия Бош вазири.
Роберт Фицога суиқасд 15 май куни Гандлова шаҳрида содир бўлди. Ҳодиса бош вазир ҳукумат йиғилишини тарк этганидан кейин содир бўлган.
Ҳужум қилган шахс 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула бўлиб чиқди, у сиёсатчига бир неча марта ўқ узган.