Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Орбан Украинани Венгриядаги сайловларга аралашишда айблади

Орбан Украинани Венгриядаги сайловларга аралашишда айблади

Орбан Украинани Венгриядаги сайловларга аралашишда айблади — The Insider.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Будапешт Европа Иттифоқининг Украинага тўловларини блоклашини маълум қилди.

"Украиналиклар ҳужумга ўтди. Улар Венгриядаги сайловларга таҳдид қилмоқда ва очиқдан-очиқ аралашмоқда. Уларнинг мақсади маблағ олиш ва имкон қадар тезроқ Европа Иттифоқига кириш. Венгрия Европа Иттифоқи аъзоси сифатида “йўқ” дейишга ҳақли. Бизнинг ватанпарвар ҳукуматимиз аниқ “йўқ” дейди. Биз Венгрия оилаларининг пуллари Украинага юборилишини ва Венгрия ҳам урушга тортилишини хоҳламаймиз", — деб ёзди Орбан Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 08:47 25.01.2026. Ўқилди: 1684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар