Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Оқ уйдаги UFC турнирига қанча мухлис киритилиши айтилди

Оқ уйдаги UFC турнирига қанча мухлис киритилиши айтилди

UFC президенти Дана Уайт 14 июнь куни Вашингтондаги Оқ уй ҳудудида ўтказилиши режалаштирилаётган турнир учун режалар якунлаганини эълон қилди.

Чипталар умумий сотувга чиқарилиши кутилмайди, аммо томошабинлар киритилиши учун рухсат берилади.

Томошабинларнинг аксарияти Оқ уйнинг Жанубий майсазорига жойлаштирилиши режа қилинган, қолган мухлислар учун эса яқин атрофда томоша майдони бўлади.

"Биз ҳозиргина барча логистика масалаларини, майдоннинг жойлашувидан тортиб, томошабинларнинг максимал сонигача муҳокама қилиб, режаларни тугатдик. Афтидан, биз Оқ уй майсазорига тахминан 5000 кишини сиғдира оламиз. Бу Жанубий майсазор. Кўчанинг нариги томонида парк бор - менимча, у Эллипс деб аталади. Ўша ерга биз 85 000 томошабинни сиғдира оламиз. Кун бўйи катта экранлар, саҳна ва мусиқа бўлади", дейди Уайт.

Киритилди: 20:35 09.01.2026. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!